Тадбирда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 4 нафарига компьютер хизматларини йўлга қўйишлари учун компьютер жамланмаси, 14 нафарига тикувчилик йўналишида ўз фаолиятларини бошлашлари учун тикув машиналари берилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва даволанишга муҳтож ёшлардан 36 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бир марталик (980 000 минг сўм миқдорида) моддий ёрдам пулларини олишлари учун сертификат тақдим этилди. Уларни Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев топширди.