Давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор намунаси сифатида жорий йилнинг 21-27 июнь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч, Хива, Боғот, Янгибозор, Урганч, Қўшкўпир, Хонқа туманларидан “Аёллар дафтари”га киритилган 700 нафар хотин-қизлар “Аёли эъзозланган юрт!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш ҳамда қадимий, улуғ ота-боболаримизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишлари мақсадида Бухоро шаҳрига саёҳатга юборилди.
Кўҳна, қадимий шаҳарларга саёҳат қилиш инсон кайфиятни кўтарибгина қолмасдан, тарихимизни чуқурроқ англаб етишга, дунёқарашни кенгайтиришга, тарихий обидалар билан танишишга замин яратади.