Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Бунда, устама Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчиларга тўланади.

Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилиши белгиланди. Директор ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.