Маълум қилинишича, 5–9 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Шу жумладан:
- Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилоятининг Поп туманида.
«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.