Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлайди;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имкониятини яратади.