Ҳукумат қарори (32-сон, 28.01.2026 й.) билан “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”низом тасдиқланди.
Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.
Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойига қабул қилинади.
Ариза берувчи мазкур масалада ўзи таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади.
Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши ҳам мумкин.
Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади.
Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (масъуллар) 1 кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади.
Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар 1 кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.