Ушбу ҳудудларга бириктирилган назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади, улар тасарруфидаги тўлов терминаллари ва термопринтерлар бошқа ҳудудларга бириктирилади.

Ичимлик ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишда қуйидаги воситалардан фойдаланиш мумкинлиги эслатиб ўтилади:

▫️http://Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
▫️@uzst_bot телеграм-боти орқали;
▫️электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари;
▫️тижорат банклари мобил иловалари;
▫️тижорат банк кассалари ва шахобчалари ҳамда почта бўлимлари.