Унга кўра:
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси доирасида маркировкаланган сигарет қутиси муваффақиятли ишлаб чиқилди.
Шунингдек, тамаки ишлаб чиқариш фабрикаларини махсус сервер ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш ва уларни корхоналарни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларига интеграция қилиш орқали тамаки маҳслуотларини кузатиб бориш механизми ишга туширилди.
Алкогол маҳсулотлари учун синов тариқасида маркировкаланган ёрлиқлар ишлаб чиқилиб, маркировкалаш ахборот тизимининг таркибий қисмлари ўрнатилди ҳамда маълумотни қайта ишлаш маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу қарор билан:
Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Ушбу меърий ҳужжат билан шунингдек:
2021-2022 йилларда идентификация воситалари биалн мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати;
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш тизимини самарали жорий қилиш бўйича “йўл хариатси” тасдиқланди.
Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланади.
2021 йил 1 мартдан бошлаб мазкур қарорга асосан, маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб ўн икки ой муддат ўтгандан сўнг республика ҳудудида маҳсулот маҳсулотларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.