Каттақўрғон шаҳар драма театри раҳбари Б.Тугалов ташаббуси билан Грузия давлатидан халқаро тоифадаги режиссёр Нино Маглакелидзе бошчилигида Отар Катамадзе қаламига мансуб “Айвон” спектаклини саҳналаштириш жараёнлари бошланган эди.
Ушбу жараён билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Бахтиёр Тўраев ҳамда Самарқанд вилоят рус драма театри бош режиссёри Ахматилла Ниязов театрда бўлишди.
Спектаклни саҳналаштириш жараёнлари билан танишиш асносида режиссёрлар бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Театр раҳбарининг ушбу ташаббуси икки халқ ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янада ривожлантириш билан бирга, Каттақурғон шаҳри театр ихлосмандларига янги спектакль туҳфа этади. Бу эса, театр фондини янги бир репертуар билан бойитишда муҳим аҳамият касб этади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати