Йиғилиш туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқишга бағишланиб, Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия Кенгаши сессияси таркибида бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда жаҳоннинг 150 дан зиёд вазирлари ва турли халқаро ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. 

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, кун тартибидаги асосий масалалардан бири COVID-19 вакциналарининг туризмни тиклашга доир мувофиқлаштирилган ёндашувига бағишланди.