Шу муносабат билан Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Абдулазиз Оққуловни Биринчи даражали “Мустақиллик” ордени билан тақдирлади.
Бу ҳақда “Gulf Today” нашри хабар берган.
Юксак мукофотни мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Давлат вазири Саид бин Муборак Ал-Ҳажрий топширди. Самимий мулоқот чоғида вазир БАА Ўзбекистон билан барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Шунингдек, Ал-Ҳажрий элчига келгуси фаолиятида муваффақият тилаб, унинг ваколати доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳолади.
Ўз навбатида, Оққулов Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга чуқур миннатдорлик билдириб, БАА раҳбарияти мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашга қатъий интилаётганини акс эттирувчи тараққиёт ва ютуқларни эътироф этди.
Учрашув якунида дипломатимиз ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш миссияси муваффақиятига ҳисса қўшган ҳамкорлик учун ҳукумат таркибидаги барча идораларга миннатдорлик изҳор этди.