Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 604 минг нафардан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилиб, шундан 342 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этмоқда. Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади.
Касаллик ўлим кўрсаткичи бўйича барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратонидан кейин учинчи ўринда туради.
Бачадон бўйни саратони – бу олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади. Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади.
Бачадон бўйни саратони-белгиларсиз бўлади ,фақатгина теширувлар орқали аниқлаш мумкин. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади
Шу мақсадда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида 5 та ва Андижон вилоятида 2 та қуйидаги марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда:
Ташкент шаҳри учун:
1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани-19, Юнус ота кўчаси, (собиқ Т.Захидова), 2.
тел: 71 223-10-81; 71 223-10-80.
2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 7А.
тел: 71 273-51-99; 71 273-38-19
3. Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
Манзил: Тошкент шаҳри, ТТЗ-2.
тел: 71 261-64-60; 71 264-56-15.
4. Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод кўчаси, Маҳтумқули (собиқ. Таррақиёт), 2.
тел: 71 231-75-08.
5. Шайхонтоҳур туманидаги марказий поликлиника
Манзил: Тошкент шаҳри, Кўкча дарвоза кўчаси, (Собиқ Маннон Уйғур), 305.
тел: 71 242-06-95.
Андижон вилояти учун:
1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.
тел: 74 226-52-34; 74 226-76-98.
2. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
Манзил: Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.
тел:74 227-42-74.
Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР
(бачадон бўйни саратони) га бепул текширилди.
Маълумот учун: Тошкент шахри ва Андижон вилояти бўйлаб 10000 нафардан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтишди.
Текширув натижалари буйича 10 % фоиз аёлларда, вирус аниқланди.
Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.
Имкониятингизни қўлдан бой берманг !
Бепул текширувлардан ўз вақтида ўтинг !