Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан дорихоналардаги ҳолат юзасидан кунлик таҳлил ўтказилмоқда. Жумладан, федерациянинг Бағдод тумани жамияти томонидан ҳам уй шароитида коронавирус инфекциясини даволаш учун тавсия этилган дори воситаларининг дорихоналарда мавжудлиги ва нархи ҳамда захираси юзасидан жамоатчилик маниторинги олиб борилмоқда.

Мониторинг натижаларига кўра, Бағдод  шаҳарчасидаги “ШИФО”, “АДОНС ФАРМ”, “РЕЛАКС ФАРМ”, “АСАДБЕК-МЕГА ФАРМ” каби хусусий дорихоналарда ҳолат қуйидагича экани маълум бўлди:

аскорбинка кислотаси захирада 800 сўм, 2000 (икки минг) дона;

гидроксихлорохин 200 мг дори воситаси мавжуд эмас;

парацетамол 500 мг 1000 сўм, захирада 3000 (уч минг) дона, азитромицин 500 мг дори воситаси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилгани 5000 сўмдан 30000 минг сўмгача, Грузияда ишлаб чиқарилгани 36000 минг сўм, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилгани 25000 минг сўмдан сотилмоқда.

Дорихоналарда зарурий  дори воситалари  захираси етарли даражада мавжудлиги ва амалдаги тартибга асосан белгиланган нархларда сотилаётганлиги кузатилди.


      Дилором Мирзаева