Йиғилишда делегатлар томонидан федерация раиси лавозимига Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов номзоди илгари сурилди. Ушбу номзод иштирокчилар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиб, Баҳодир Тошматов мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди.
Конференция давомида камондан отиш спортини юртимизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек, спортчиларни жорий йилда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар фикрича, мазкур қарор соҳада тизимли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва халқаро майдонда миллий терма жамоа натижадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.