“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасалари ходималарининг ҳуқуқий ва шахсий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий онгини ҳамда соҳага оид билимларини ошириш, шунингдек баҳор байрамларини муносиб нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Ўзархив” агентлигининг 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган ёшлар дастури” 23-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари ёш ходималари ўртасида беллашуви ўтказилди.

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.

Мамлакатимиз Президенти аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари давлатимиз важамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Ўзархив” агентлиги тизимида ҳам хотин-қизларни, ёшлар қўллаб қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг қарийиб 70 фоизини аёллар ташкил этади. Ушбу аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган.

Танловида 16 нафар иштирокчи архив соҳасини ривожлантириш бўйича инноваицон ғоя ёки архив соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти, экибана (гулдасталар) ва карвин (турли мева ва сабзавотлардан шакллар) ясаш, расм чизиш ва ширинлик ва турли салатлар тайёрлаш, архив иши, АКТ, коррупция бўйича савол-жавоблар,  Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун ҳужжатлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда уларни бартараф этиш чораларини акс эттирувчи  саҳна кўринишларини таёрлаш каби шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Ғолиблар 1,2,3- даражали диплом, Агенликнинг “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.