Бу жойда қишлоққа саноатни олиб кириш, аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотлар нобудгарчилигига барҳам бериш, одамларни ишли қилишга эътибор кучайтирилмоқда.
Туманда янги бунёд этилган саноат корхонасини қуриш ва ишга тушириш учун 5,2 миллиард сўм сарфланди. Энди корхонада помидор ва бошқа турдаги маҳсулотлар қайта ишланади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича корхона ҳудудида 4 гектарли иссиқхона, 300 тонна сиғимга эга совутгичли омборхона, 300 тонна маҳсулот жойлашадиган ёзги бостирма, агромактаб, агромаркет қурилиши бошланди.
Усмонали НОРМАТОВ