Бу ҳақда Бангладешнинг The Daily Observer газетаси хабар бермоқда.

Ҳозирда унга нисбатан мамлакат бўйлаб 122 та иш қўзғатилган, шу жумладан 111 таси қотиллик билан боғлиқ. Улар оммавий норозилик ҳаракати пайтида, намойишчилар, хавфсизлик кучлари, сиёсий етакчилар ва фаоллар ўртасидаги тўқнашувларда кўплаб қурбонлар билан якунланган воқеалар билан боғлиқ. Шунингдек, Шайх Ҳасина одам ўғирлаш, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидда айбланмоқда.

Собиқ ташқи ишлар вазири Ҳасан Маҳмуд, собиқ ички ишлар вазири Асадуззамон Хон ва Адлия вазирлиги раҳбари Анисур Раҳмон каби яна бир неча ўнлаб кишиларга ҳам ана шундай айбловлар қўйилди. Айбланувчилар орасида собиқ бош вазирнинг синглиси Шайх Реҳана, ўғли Сажиб Вазед Жой ва қизи Сайма Вазед ҳам бор.

Айбловларда айтилишича, 15 июлдан 5 августга қадар Шайх Ҳасина ва бошқа “Бангладеш миллий лигаси” етакчилари ва фаолларининг буйруғи билан тартибсиз отишмалар содир бўлиб, кўплаб киши қурбон бўлди.

Бангладешнинг турли шаҳарлари кўчаларида июль ва август ойларида содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар беради report.az.