Бу ҳақда Agence France-Presse полиция ва шифокорлар маълумотларига таяниб хабар берди.
Аниқлик киритилишича, ҳуқуқ-тартибот кучлари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашув қурбонлари орасида полиция ходимлари ҳам бор.
Бангладешда комендантлик соати жорий этилди. Бангладеш Олий суди томонидан ишга жойлаштириш квоталари бекор қилиниши ҳақидаги ариза кўриб чиқилиши муносабати билан 21-22 июль кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Республикадаги тартибсизликлар туфайли Бош вазир Шайх Ҳасина Испания ва Бразилияга ташрифини бекор қилди, деб хабар беради report.az.
Аввалроқ Бангладешда ўтган ҳафта давомида намойишлар чоғида камида 115 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.