2020 дарҳақиқат дунё тарихида қурбонликлар, талофотлар, бахтсиз ходисаларга бой бўлгани билан из қолдирадиши аниқ. Бугун шундоқ ҳам бутун олам коронавирус балосидан азият чекиб турган бир пайтда дуёнинг қайсидир бурчагида одамлар ёнғиндан, қаердадир сув тошқинидан ҳам ҳалок бўлмоқдалар. Бангладешдаги кучли сув тошқини натижасида ҳам миллионлаб одамлар бошпанасиз қолди.

NASA маълумотларига кўра, муссон ёмғирлари сабаб мамлакат ҳудудининг чорак қисмини сув босган.

Расмий маълумотларга кўра, ёмғирли мавсум бошланганидан бери табиий офатлар 5 миллиондан ошиқ одамга таъсир кўрсатган, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларидан бири Муҳаммад Ашраф Алининг айтишича, тошқинлар мамлакатнинг барча аҳолисига таъсир кўрсатган. 30 дан ортиқ уй сув остида қолган. Ҳукумат қурбонларга ёрдам кўрсатиши керак. Вазият жуда қийин. Аҳолини вақтинча турар жой билан таъминлаш зарур.