Ўрганишлар давомида, номаълум фирибгар томонидан А.С.нинг банк картасидаги пуллар Андижон вилоятида яшовчи, крипто-активларни олиш-сотиш билан шуғулланувчи 21 ёшли Ж.А.нинг банк картасига ўтказилганлиги, Ж.А. эса ушбу маблағни дастлаб криптовалютага айлантириб, ўзининг ҳисобидан ушбу эквивалентдаги 800 АҚШ долларига яқин маблағларни номаълум фирибгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу ноқонуний қилмишни Қирғизистон Республикаси фуқароси, 24 ёшли О.С. Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида туриб амалга оширган.
Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.