Бу ташаббус Президент фармони билан тасдиқланган давлат дастури доирасида амалга оширилади.
Янги имкониятлар:
- фуқаролар ўз номига нечта банк картаси очилганини кўра олади;
- нечта SIM-карта расмийлаштирилгани ҳақида маълумот олади;
- зарур ҳолатларда портал орқали карта ёки рақамни ёпиш учун ариза юбориши мумкин бўлади.
Шунингдек, банклар ва мобил алоқа операторлари ахборот тизимлари билан хавфсиз интеграция йўлга қўйилиб, маълумотлар реал вақт режимида алмашилади.