Маълум бўлишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг Сергели филиали қошидаги “Ўзгариш банк хизматлари маркази” назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш.лар жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шаҳобчасидан ўзларига ишониб топширилган 32 500 АҚШ долларини олишга эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлаш ишларига сарфлаб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.