Гап шундаки, у ҳозирда ўз отаси бошқариб келаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка оид 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини сотмоқчи бўлади. Шунингдек, 200 млн сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Хабарда айтилишича, мазкур ер туман ҳокими қарори билан ижарага берилган экан.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мутахассиси 190 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.