Шундан сўнг, банк ходимаси томонидан келиб тушган ташвиш сигналига асосан, зудлик билан манзилга етиб келган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ҳамда ИИБ масъул ҳодимлари биргаликда ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, ўғирлик қилган шахсни Урганч тумани, Чакка шоликор қишлоғидан ашёвий далиллар билан ушлаб, воқеа жойига олиб келган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, жиноятга қўл урган шахс Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган, ҳозирда Урганч туманида истиқомат қилувчи 30 ёшли фуқаро М.Э. экани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.