Сурхондарё вилояти, Шеробод туманининг «Ғўрин-Гиламбоб» маҳалласидаги 90- ҳамда «Боғиобод» маҳалласидаги 107-сайлов участкаларида бугун бахт остонасига қадам қўяётган ёш оила вакиллари ҳам ўз келажакларига бефарқ бўлмаган ҳолда сайловда фаол иштирок этди.

Бахтибек Мирзаев ва Маҳлиё Маматқобилова ҳамда Шаҳбоз Қаршиев ва Азиза Исмоилова жуфтликлари янги оила қуриш арафасида муносиб номзодга овоз берди, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Шеробод тумани ҳокимлиги маълумотига таяниб.