Учрашувда икки халқ ўртасидаги чуқур илдиз отган дўстлик ва тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик ўз ифодасини топгани, савдо, сармоя, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий ривожланиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиб чиқилди.

“Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Жаноби Олийларининг Ўзбекистонга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очишини таъкидладик. Умумий фаровонлик йўлида биргаликда ишлашга содиқлигимизни тасдиқладик. Унинг икки томонлама алоқаларимизни мустаҳкамлаш борасидаги ғоялари ва фидойилигини юқори қадрлаймиз“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.