Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов телефон орқали Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан Афғонистон – Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди.

“Суҳбат давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик ҳамда вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидладик”, дейилади хабарда.

Шунингдек, мулоқотда барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлиги тасдиқланган.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Бош вазир ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дор билан ҳам телефон орқали мулоқот қилиб, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашган.

Суҳбат давомида вазминликни сақлаш ва вазиятни янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидланган. Мавжуд қарама-қаршиликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро ишонч ҳамда изчил мулоқотнинг аҳамияти зарурлигини алоҳида қайд этилган.