Учрашувда мунтазам алмашинувларга кўмаклашиш, бизнес ҳамжамиятлари ўртасида янги кўприкларни ўрнатиш ва мавжудларини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

“Мамлакатларимизда янги бозорлар ва имкониятлар очадиган жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Индонезия биргаликда фойдаланиши мумкин бўлган мавжуд салоҳият ҳақида мулоқот қилдик“, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.