“Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига делегациямиз номидан меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз. Бугунги кун тартибимиз кенг кўламли бўлиб, ҳамкорликнинг барча соҳаларини қамраб олди ва янги марраларни белгилади. Асосий мақсадимиз – муносабатларимизни жадаллаштириш, ришталарни мустаҳкамлаш, икки давлат халқларини янада яқинлаштириш. Мамлакатларимизни бир-бирига боғлаб турувчи мустаҳкам пойдевор ва олдинда эришиш учун катта имкониятлар мавжуд“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.

Учрашув давомида дипломатик паспорт эгалари учун виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартномани ҳам имзоланди.