Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон биродарлик муносабатларининг 2024 йилги сарҳисоби ва 2025 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда барча даражадаги жадал ҳамкорликни илгари суриш, хусусан, иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, кўп томонлама платформалар доирасидаги шериклик ва бошқа кўплаб масалалар кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.