Учрашувда Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилиб,икки Давлат Раҳбарлари томонидан Иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий ва гуманитар боғлиқликларни чуқурлаштириш ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича берилган топшириқларни амалга оширишда ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.
Бундан ташқари, таълим, инновациялар, инфратузилма, минтақавий хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва бизнес алоқаларни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.