Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Анҳор-Локоматив” боғида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Маърифат тур” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қарийб уч минг нафар фарзанди тадбирда иштирок этди.

“Болаларга маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида болалар маънавиятини янада юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган китоблар кўргазмаси, юртимиздаги илм, фан, санъат ва маданият вакиллари ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Қувноқ цирк” томошаси барча болажонларга манзур бўлди. Сурат чизишга қизиқадиган болажонлар “Паннога рболасм чизиш” дастурида ўз орзуларини сурат орқали ифода этди. Миллийлигимиз акс этган “Ҳунармандчилик кўргазмаси”да болалар миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъати йўналишлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва истеъдодли болалар иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда сўзга чиққан “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, психолог, Республика экспертлар кенгаши аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, “Ўзбекфильм” киностудияси актёрлари болажонларни байрам билан табриклади. Ватан келажаги уларга боғлиқ экани, шу боис пухта билим олиш, аждодларга муносиб авлод бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Кичкинтойларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар берилди. “Бахтли болалик” хайрия дастури барча болажонларга манзур бўлди.