Жорий йилнинг 30 июнь куни Россия Федерацияси “Москва-Волгоград” автомобиль йўлида юз берган автоҳалокатда тан жароҳати олган фуқароларимиз Ватанга қайтарилди. Юртдошларимиз бугун, 10 август куни Урганч шаҳрига етиб келди, дея хабар берилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий интернет саҳифалараида.

Фуқаро Б.Г. ва К.Г.нинг даволаниши билан боғлиқ харажатлари суғурта компанияси ҳамда Волгоград вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилди.

Ушбу фуқаролар шифохонада тўлиқ реабилитациядан ўтганидан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Волгоград-Москва-Урганч йўналишида авиачипта расмийлаштирилган.