Унда яҳудий давлати мудофаасини кучайтириш чоралари, жумладан, АҚШ қўшинларини жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.
“Президент Исроилнинг Эрондан келаётган барча таҳдидларга, жумладан, унинг назорати остидаги ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” террорчи гуруҳлари ҳамда ҳусийларга қарши хавфсизлик мажбуриятини тасдиқлади”, дейилади ҳужжатда. “Президент Исроилнинг таҳдидларга, жумладан, баллистик ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмаларига қарши мудофаасини кучайтириш, шу жумладан мудофаа мақсадларида АҚШ қўшинларининг жойлаштирилиши борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди”.
Байден “минтақадаги кескинликни камайтириш учун давом этаётган саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидлади”. Матбуот хизмати “телефон суҳбатига АҚШ вице-президенти Камала Харрис ҳам қўшилганини таъкидлади, деб хабар беради report.az.