Таклифда 2025 йил 31 декабрь, 2026 йил 2 ва 3 январь кунлари қўшимча дам олиш куни этиб белгилаш ҳақида кўрсатилган.
Ҳозирги кунда ушбу таклифлар рад этилгани йўқ.
Ижтимоий тармоқлардаги аҳолини кайфиятига таъсир этувчи, яъни қўшимча дам олиш кунларини белгиланмаслиги ҳақидаги нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўралди.
Тез кунда Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кун ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида Фармон эълон қилиниши кутилмоқда.