Тошкент вилоятида кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин. Навоий вилоятининг шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси кучсиз совуқ сақланиб туради, кундуз куни ҳарорат 10-15о илиқгача кўтарилади.

22 мартда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о илиқни, кундузи 10-15о илиқни ташкил этади.

23 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолда ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунги ҳарорат 4-9о илиқгача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.