Республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кунинг ўртасига келиб, ҳаво 20-25° илиққача исийди. Фақат кечга томон атмосфера фронти яқинлашишида баъзи жойларда ёмғир бошланади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикада шамолнинг 17-22 м/с гача, айрим жойларда эса 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

20 март куни ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-15° илиққача пасаяди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.

Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғиши мумкин.

22 мартда республиканинг барча ҳудудларида (шимолий ҳудудлардан ташқари) ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.

Ҳаво ҳарорати 21-22 мартда 15-20° илиққача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.