Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35° ни ташкил этади, бу иқлимий қийматлардан бироз пастдир.
Қурбон ҳайитини нишонлаш кунларида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли об-ҳаво кузатилади, ушуб даврда ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони қулай бўлиб, кечаси 17-22°, кундузи 9 июлда 30-35°, 10-12 июлда 32-37° атрофида бўлиши кутилмоқда.
9-10 июль кунлари Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзидромет синоптиклари Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Қурбон ҳайит байрами билан табриклайди! Ушбу ажойиб байрамда тинчлик, ёрқин умидлар, ҳаётда фаровонлик тилаймиз! Яқинларингиз бахтли ва соғлом бўлсинлар, оилангизда эса доимо севги ҳукм сурсин! Сизларга покиза фикр ва эзгу ишлар тилаймиз!