Марказ хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ўзгариш кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида 33-35° атрофида бўлади. Байрам кунлари 33-37° гача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда 13-18° атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.