Арзонлаштирилган нархда ва имтиёзли ипотека кредити қўлланилаётган бу замонавий турар жойнинг ҳар бир хонадони умумий тўловининг 25 фоизли бошланғич бадал тўлови ҳарбий хизматчиларнинг иш жойлари, қўмондонлик томонидан тўлаб берилди.

Уйнинг қолган 75 фоизли тўловига эса узоқ муддатли ипотека кредити жорий қилинган бўлиб, бу тўлов хонадон эгаларининг ойлик маошига қаратилаётгани улар учун ҳам жуда қулай. Шинам, барча қулайликларга эга янги уй ҳовлиси ободонлаштирилиб, болалар майдончаси барпо этилгани хонадон соҳибларига манзур бўлди.

Замонавий ва шинам уйларни эгаларига топшириш маросимида вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Ботир Зарипов, вилоят ва Бухоро шаҳри ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда хонадон эгаларига уй калитлари тантанали равишда топширилди.

Шу куни Миллий гвардия бўйича Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ҳам бир гуруҳи янги уйли бўлишди. Шу манзилда улар учун бунёд этилган 7 қаватдан иборат 42 хонадонли кўп қаватли уйнинг ҳам калитлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.