Унинг сўзларига кўра, ўнлаб одамлар ҳануз вайроналар остида.
Сешанба куни Ливан ҳарбий денгиз базаси яқинидаги Байрут денгиз порти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Натижада ўнлаб уйлар, машиналар вайрон бўлган, пойтахтнинг кўплаб кварталларида ойналар синган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, фожиа сабаби божхона хизматлари томонидан 2015 йилда мусодара қилинган 2700 тонна аммиакли селитранинг зарарли омборда сақланиши бўлган.
Мамлакатда мотам эълон қилинди. Ливан пойтахти фалокат зонаси деб тан олинди, шаҳарда икки ҳафта давомида фавқулодда ҳолат жорий қилинган.