Жорий йилнинг 7 февраль куни тахминан соат 21:00да Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Қорасув массиви "Шодиёна" маҳалласи ҳудудида "Бедарак" деб эълон қилинган фуқаро А.М.топилиб, шаҳар ИИО ХПБ га топширилган.

Маълум бўлишича пастдарғомлик 13 ёшли А.М 30 январь куни яшаш хонадонидан сабабсиз чиқиб кетганлиги сабабли онаси Т.М ИИБга мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан ахборот берган. 30 январь кунидан бошлаб қизалоқ "Бедарак" деб эълон қилинган.

Вилоят ИИО ҳамда "Қўриқлаш" ходимларининг тезкор саъй-ҳаракати туфайли қизча ота-онаси бағрига соғ-омон қайтарилди.