Халқаро турнир мақомида ўтган мазкур мусобақа старти 7 мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади. Мусобақанинг очилиш маросими ҳам ўзига яраша кўтаринки руҳда ўтди. Унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Маросимда сўзга чиққан Аваз Каримов ҳамда Ойбек Касимов Президентимизнинг мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича олиб бораётган сиёсатида бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб борди. 5 ва 8 километр масофадан иборат трассада иштирокчиларни бир-биридан қизиқарли ва мураккаб машқлар кутиб турар эди. Якунда қуйидаги қатнашчилар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритди:
Sprint men:
1-ўрин: Рустам Чориев
2-ўрин: Жавлонбек Яхшибоев
3-ўрин: Элбек Ражабалиев
Sprint woman:
1-ўрин: Рузанна Исраелян
2-ўрин: Рената Капкаева
3-ўрин: Аделя Бугакова
Elite men:
1-ўрин: Семён Шадрин
2-ўрин: Лев Разуваев
3-ўрин: Владимир Донсков
Elite woman:
1-ўрин: Екатерина Датсковская
2-ўрин: Анастасия Феоктиcтова
3-ўрин: Екатерина Воронина
Team sprint:
1-ўрин: Миллий гвардия
2-ўрин: “Cоммунитй форcе”
3-ўрин: Ички ишлар вазирлиги
Team elite:
1-ўрин: “Акҳмат”
2-ўрин: “Саваге”
3-ўрин: “Бука”.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.