Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда ОАВ вакиллари, интернет блогерлари ҳамда фотомухбирлар иштирок этди.

Дастлаб туман ҳокими Фурқат Худойбердиев иштирокида ташкил этилган учрашувдан сўнг журналистлар тумандаги “Янги ҳаёт” МФЙда парандачилик йўналишида фаолият олиб борувчи “Уч ботир омад” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Навбатдаги манзил Далварзин касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлди.

— Мазкур марказ 2019 йилда ташкил топган, — дейди марказ раҳбари Муборак Мавланова. — Туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш, қисқа муддатда касб-ҳунарга ўқитишга ҳаракат қилинаяпти. Айни вақтда 12 турдаги ҳунар йўналишида 542 нафар аҳоли вакиллари таҳсил олмоқда.

Шунингдек, пресс-тур давомида туяқушчилик, интенсив усулда балиқчиликни ривожлантириш борасидаги амалий ишлар билан танишилди.