Натижада хонадон ётоқхонада вазни 14,9 кг бўлган «гашиш» гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди, дея хабар беради ИИББ Ахборот хизмати.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.