Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Бектемир туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Х ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро И.дан “Samsung A71” русумли уяли алоқа воситасини 300 АҚШ долларига, фуқаро А.дан “Iphone X” русумли уяли алоқа воситасини 500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, уларга қалбаки 800 АҚШ доллари берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маракаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валюта “сўм”дан ёхуд чет эл валютасида очилган ҳисобварақлардан фойдаланиш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз, дейилади хабарда.