Дастур умуртқа поғонаси патологияси натижасида келиб чиққан ногиронлик даражасини, поликлиника хизмати шароитида ёки поликлиникаларда ва беморларнинг махсус неврологик ёрдамга бўлган эҳтиёжини автоматлаштирилган тарзда аниқлаш учун мўлжалланган.
Дастурнинг қулайлиги шундаки, у шифокорнинг бемор ҳақидаги барча маълумотларни электрон юритиши, беморнинг тиббий аҳволи ҳақида зудлик билан маълумотга эга бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, ҳар бир неврологик бемор учун рўйхатга олиш варақасини тўлдириш, беморлар учун автоматлаштирилган рўйхатга олиш варағини юритиш ва анкетани тўлдиргандан сўнг бемор танасининг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган неврологик ёрдамга муҳтожлик натижасини аниқлаш имконини беради, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.