Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 600 га яқин ёш полвонлар ғолиблик учун беллашди.
Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб катталар ва 2004-2005 йилларда туғилган йигит-қизлар бел олишнинг ҳалқа – чалиш, ҳалқа – чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифаларига кўра куч синашди. Сўнг бел олиш ва уч курашнинг уч кураш бўйича мусобақасига навбат берилди.
Чемпионат баҳсларида 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Маъруф Болтабоев (Андижон), Сардорбек Комилов (Андижон), Жавоҳир Эгамбердиев (Хоразм), Жасур Холмуродов (Сурхондарё), Отабек Холмирзаев (Тошкент вилояти), катталар ўртасида Умиджон Шаропов (Жиззах), Нурмуҳаммад Абдуллаев (Фарғона), Абдуҳаким Маҳмудов (Тошкент шаҳри), Муҳаммадкарим Каримов (Фарғона), Анвар Худойқулов (Самарқанд), Асилбек Абдураимов (Самарқанд) каби полвонлар ўз вазн тоифаларига кўра чемпионликни қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилди.
Шу тариқа бел олиш ва уч кураш бўйича 2021 йилнинг дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди ва ассоциация томонидан диплом, медаль, эсдалик совғалари билан мукофотланди.