Хусусан, «Беларуслар ва бозор» газетасида чоп этилган мақолада жорий йил 24-26 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақидаги батафсил маълумотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.
«Тошкент халқаро инвестиция форуми - бу стратегик ташаббусларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестицион имкониятларини халқаро бизнес ҳамжамиятига намойиш этиш учун янги платформадир. Форумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда истиқболли лойиҳалар, ташаббус ва дастурларни амалга ошириш учун йирик хорижий компаниялар, инвесторлар ва ҳамкорларни жалб этиш билан изоҳланади», деб ёзади газета.
Ушбу мавзуга бағишланган мақолаларда мамлакатимиз пойтахтида ўтказиладиган мазкур халқаро анжуманда Беларусь делегацияси ҳам қатнашиши кутилаётгани қайд этилган.