Маърузачи Екатерина Тарасова «Беларусфильм» миллий киностудияси продюсерлик маркази раҳбарининг ўринбосари, киностудиянинг ижодий продюсери ҳисобланади.
Евгений Левандовский эса «Кинопост» мажмуасининг раҳбари ва «Беларусфильм» миллий киностудиясининг пост-продакшн бўйича продюсери.
Улар томонидан ташкил этилган маҳорат дарси филиалнинг “Кино ва ТВ продюсерлиги” йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун ўтказилди. Дарс якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан машҳур кинопродюсерларга мурожаат қилишди. Иштирокчилар муҳокама ва мунозаралар асносида ўртага ташланган муаммолар ва янги режалар ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлганлигини эътироф этишди.